Фрэнк Лэмпард: АПЛ тиғизламоқда. "Челси" керак бўлмаган пайтда ҳам очколар йўқотди

"Челси" клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард Премьер-лигада ғалаба қозониш ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Лига тиғизлашмоқда. Менимча, жамоалар кучаймоқда, улар анча тартибли бўлиб олишди. Ва мен бизнинг мавсумга бўлган тайёргарлигимиз ноодатий бўлганини сездим. Шундай экан биз тугатилмаган иш ҳолатида қолган эдик.

Биз мавсум давомида йўқотишимиз керак бўлмаган, бир неча очколарни бой берганимизни ҳис қилмоқдамиз. Биз ўз даражамизни сақлаб турганимизга ва ўсаётганимизга ишончимиз комил бўлиши керак.

Жамоамизга келиб қўшилган бир қатор янги ўйинчилар мавжуд. Ушбу лигада биринчи маротаба ўйнаётган ўйинчиларга бироз вақт талаб этилади. Жамоада кўп янги заррачалар пайдо бўлган. Биз янада кучли бўлишимизга ишонаман, бироқ бу ҳақида жамоа нимадир ютсагина гапира бошлашади", - дейди англиялик мутахассис.

"Челси" чемпионат тақвимида 22 очко билан 5-поғонани банд қилиб турибди.

Ўқилган: 1314
Англия чемпионати Френк Лэмпард Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Клопп: Мен ҳақиқатдан ҳам "Манчестер Сити"га ачиндим. "Тоттенхэм" жамоасига гап йўқ
04:36
“Ливерпул” сафарда “Норвич”ни минимал ҳисобда енгди
00:58
“Тоттенхэм” Виллианни ўз сафига қўшиб олмоқчи
22:15