"Ҳоким кубоги" чемпионга топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5887-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоятида ҳам спорт мусобақалари мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Шундай спорт тадбирларидан бири куни кеча Фарғона вилояти Бешариқ туманида бўлиб ўтди. Туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида Бешариқ туман «Ҳоким кубоги» футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Уч кун давом этган футбол баҳсларида тумандаги 24 та МФЙларидан ташриф буюрган 18-30 ёшдаги 320 нафардан ортиқ уюшмаган ёшлар биринчилик учун кураш олиб боришди.

Мусобақа якуний натижаларига кўра, 3-ўринни «Бой» МФЙ, 2-ўринни эса «Обод» МФЙ жамоалари эгаллашган бўлса, 1-ўрин «Пастки Яккатут» МФЙ жамоасига насиб этди.

Мусобақада биринчи ўринни эгаллаган «Пастки Яккатут» МФЙ жамоаси «Ҳоким кубоги» ва уч миллион сўм пул мукофотини қўлга киритди. Иккинчи ўринни эгаллаган «Обод» МФЙ жамоаси икки миллион сўм пул мукофоти ҳамда учинчи ўрингга муносиб кўрилган «Бой» МФЙ жамоаси ҳоким томонидан таъсис этилган бир миллион сўм пул мукофотини қабул қилиб олди. Шунингдек, иштирокчиларга диплом, медаль ва эсдалик совғалари ҳам топширилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Ўқилган: 1627
Вилоятларимиз футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Осиё Чемпионлар лигаси-2020. Бугун "Локомотив" дастлабки саралаш баҳсларини бошлайди
09:46
CIES энг қиммат ёш футболчилар рейтингини эълон қилди
13:11
Ўзбекистон кубоги. “Бухоро” – “Металлург” учрашуви Олмалиқда бўлиб ўтади
12:02