Шота Арвеладзе: Кубокда ҳушёрликни йўқотмасдан ўйнаш лозим

"Пахтакор" бош мураббийи "Сўғдиёна" билан Ўзбекистон Кубогидаги баҳсдан кейин матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.

- Кубоклар шундай мусобақаки, унда диққат-эътиборни умуман йўқотмасдан ўйнаш талаб этилади. Биргина хато қимматга тушиши мумкин. Яхши ёки ёмон кун бўлади, ҳаммаси ажойиб ёки аксинча кўриниш олади. Бу қисқа муддат ичида ўтадиган янги мусобақа ва унда йигитлар бошқача иштиёқ билан ўйнашади. Баҳс ҳақида ортиқча гапириб ўтирмайман. Яхши ўйиндан ташқари бугун барча ҳаракатларимиз ўхшади. "Сўғдиёна" бунчалик кўп гол ўтказиб юборадиган даражадаги жамоа эмас. Рақибимизга келаси мавсумда омад тилайман.

Бизга ким билан ўйнашнинг фарқи йўқ. Чунки Ўзбекистон Кубогида ғолиб чиқишни мақсад қилиб қўйганмиз. Олдимиздаги вазифа навбатдаги уч беллашувда ғалаба қозониб, яна бир совринни қўлга киритиш. Бу йўлда меҳнат қилишда давом этамиз.

Ўқилган: 2882
Пахтакор Шота Арвеладзе

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тожикистонга йирик ҳисобда ютқазди
22:16
Volkswagen бренди Про лига расмий ҳомийсига айланди
00:47
"Пахтакор-2008" Минскда халқаро турнирда совриндор бўлди!
00:10