
"Ливерпуль" клубининг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба келажаги ҳақида фикр билдири ўтди.
"МЮ" Погбадан қутулиши керак. Мен буни 12 ой давомида айтиб келмоқдаман. У мен ҳаётим давомида кўрган энг юқори бахо бериб юборилган ўйинчи. Мен Погба ва Райолани шармандалик деб биламан.
Мен унинг қаерга кетишини билмайман. Ким ҳам уни олади? "Манчестер Юнайтед" ундан қутулмоқчи, ўзингизни алдаманг. Оле-Гуннар Сульшер Мактомини ва Фред билан ўйнамоқда. У бошқа ўйинчиларга дам бериш учун Погбани майдонга туширди.
"Манчестер Юнайтед" клубида яхши бўлган фақатгина иккита клуб мавжуд. Бу "Барселона" ва "Реал". Ўйинчилар шундай кўришади – Роналду "МЮ"дан кетиб "Реал"га ўтди. Барча "Барселона" ва "Реал" жамоаларининг клублар футболининг энг юқори чўққиси деб ҳисоблайди. Бироқ "Реал" ва "Барселона"нинг Погбани сотиб олишга ҳеч қандай имкониятлар йўқ. Агар улар уни сотиб олишса мен ҳайратда қолган бўлар эдим", - дейди Каррагер.