
"Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячиси Фабиньо мерсисайд клубидаги фаолиятини давом эттириши мумкин.
Мерсисайдликлар марказий ҳимояда ҳам ўйнайдиган бразилиялик футболчи билан келишувни узайтирмоқчи. "Ливерпуль" клуби янги шартнома бўйича мунозараларни яқин вақт ичида бошлашга умид қилмоқда.
Клубдагилар Фабиньони жамоанинг алмаштириб бўлмайдиган ўйинчиларидан бири деб ҳисоблашади.