Моуриньо мураббийлик фаолияти ҳақида: 20 йил олдин фақатгина собиқ футболчиларга эътибор қаратилган

"Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз мураббийлик фаолиятида футболга қандай таъсир ўтказгани ҳақида гапириб берди.

"Ҳозир одамлар бош мураббий тайинлашга бошқача назар билан қарашмоқда. 20-30 йил олдин бош мураббий танлашда собиқ ўйинчиларга кўпроқ эътибор қаратилган ва ўзига ҳос тўсиқ бўлган.

Вақт ўтиб одамлар, академик таълимни олган ва футбол билан фаолияти бир хил бўлган, шу билан топ даражадаги ўйинчи бўлмаган одамлар ҳам омадга эриша олди.

Ҳозир эса футболни севадиган, бироқ катта истеъдодга эга бўлмаган бошқа йўлни танлаган талаба спорт фани ва футбол фаолиятини ўрганиш оқибатида бошқалардан ҳам яхшироқ натижаларга эришиши мумкин.

Мен ўз вақтида шундай тўсиқларга дуч келганман, ҳозир бу йўқ. Очиғини айтсам, бу менинг таъсирим деб ҳисоблайман", - дейди Моуриньо.

Ўқилган: 2869
Англия чемпионати Жозе Моуринью Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Агар Погба "Юве"га қайтса - Роналду билан жанжал чиқади
10:48
"ПСЖ" Погба учун "Манчестер Юнайтед"га икки футболчиси ва пул таклиф қилди
04:51
"Реал" бор эътиборини Манега қаратмоқда
18:15