
Премьер-лига ёш чет эл футболчиларни сотиб олиш борасида янги қоидаларни жорий қилмоқда.
Буюк Британиянинг 1 январь санасидан бошлаб Европа Иттифоқидан чиқиши муносабати билан 2021 йилдан бошлаб Англия клублари 18 ёшга тўлмаган чет эл ўйинчиларини сотиб ололмайди.
Таъкидлаб ўтиш лозимки, ушбу қоида ўз вақтида "Арсенал"га Сеск Фабрегас ва Эктор Бельерин, "Манчестер Юнайтед" – Поль Погбани, "Манчестер Сити" – Эрик Гарсия каби футолчиларни сотиб ололмаган бўлар эди.
Жамоалар учун 21 ёшдан кичик бўлган футболчиларни ҳар трансфер мавсумида 3 тадан кам сотиб олмаслиги борасида таъқиқлар жорий қилиниши мумкин. Шунда ҳам легионерлар Буюк Британияда ишлаш учун рухсат олиши учун маълум миқдорда баллга эга бўлишлари керак.
Баллар футболчининг ўз терма жамоасида ўтказган ўйинлари ва термасининг ФИФАдаги ўрнига қараб берилади.