"Реал" клуби "Алавес" (1:2) ва "Шахтер" (0:2) жамоаларидан қабул қилиб олинган мағлубиятга қарамай бош мураббийи Зинедин Зиданга тўлиқ ишонч билдиради.
Бугунги тарқалган маълумотларга кўра, 48 ёшли франциялик мутахассиснинг "Реал"даги келажаги олдингичалик аниқ эмас ва сўроқ остида бўлиб турибди.
Бироқ клубдагилар директорлар кенгаши олдидан ушбу маълумотларни рад этди. Ушбу йиғилишда клубнинг ушбу мавсумдаги 600 млн евролик бюджети қабул қилинади.
"Зиданнинг келажаги борасидаги савол йиғилишда кўриб чиқилмайди. Клуб мураббийнинг келажаги борасида шубҳага боргани йўқ.
Биз Зиданнинг келажагини муҳокама қилишимиз керак эмас, чунки у "Реал" тарихининг қисми саналади ва кўп нарсани исботлаб бўлган. Биз ҳали ҳам чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида юқорироқ ўринни эгаллаш имкониятимиз мавжуд.
Зиданнинг клуб томонидан қўллаб-қувватланиши муҳокама қилинмайди", - дейди "Реал" вакили.
As: Зидан бўшатиб юборилмайди, "Реал" унга тўлиқ ишонч билдирмоқда
Ўқилган: 2377