Оле-Гуннар Сульшер: Мен ҳамма қарорларим "МЮ" фойдасига қаратилган. Асосийси – бу натижа

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ўзининг клубдаги келажаги ҳақида фикр билдириб ўтди.

Айни пайтда жамоа АПЛда 8 та ўйиндан кейин 13 очко билан 13-поғонани банд қилиб турибди. Бугун жамоа "Саутгемптон" жамоасига қарши ўйин олиб боради.

"Биз ҳозир натижа муҳим бўлган пайтда яшамоқдамиз. Мен истаётган ягона нарса - "Юнайтед" жамоа ва клуб сифатида кучлироқ бўлиши.

Менинг раҳбарият билан муносабатим йўлга қўйилган ва бу жуда ҳам яхши кечмоқда. Қисқа муддатли ва узоқ муддатли режалар ҳақида ўйлаш керак. Менинг ҳамма қарорларим "Манчестер Юнайтед" клуби фойдаси учун қаратилган.

Менинг фикримга кўра, асосийси – натижа. Агар биз ривожланишда давом этсак, жуда ҳам яхши натижаларга эришамиз, чунки жамоа олдинга силжимоқда", - дейди Сульшер.

Ўқилган: 1601
Англия чемпионати Манчестер Юнайтед Оле-Гуннар Сульшер

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Челси" ва "Тоттенхэм" янги формаларини тақдим этишди
09:15
АПЛ. “Тоттенхэм” янги йилни мағлубият билан бошлади, “Лестер”да эса йирик ғалаба
22:06
"Манчестер Юнайтед" клуби ўзининг 25 йиллик энг ёмон натижасини такрорлади
06:36