Бир мақолани эслаб ... "Марадонани ҳайратга солган суратчи. Бразилиядан эксклюзив!"

Кеча футбол афсоналаридан бири - аргентиналик юлдуз Диего Марадона вафот этди. Бутун дунёдаги футбол ишқибозлари ларзага тушди. Кўпчилик уни 1986 йилда Англия дарвозасига қўлда гол уриб, жамоасини кейинги

босқичга олиб чиққан футболчи сифатида ҳам эслаб юради. Айнан ўша қўлда урган лаҳзаларни тарихга муҳрлаган дунёда фақатгина иккита шахс бўлган.

Мен ўшалардан бири билан ҳаётда кўришганман ва суҳбатидан баҳраманд бўлганман.

Эътиборингизга Бразилияда ўтган ЖЧ-2014 мусобақаси пайтида ёзилган бир мақоламни ҳавола этмоқчиман...

*****

Аслида, бу мақолани "Бир суратчи тарихи" деб номламоқчи эдим. Сабаби, тақдир бизни шундай инсон билан учраштирдики, у ҳақида алоҳида ёзмасак бўлмасди. Тирик афсона. Футбол тили билан айтганда, ўз ишининг ҳақиқий фидойиси.

У билан Сан-Палу шаҳрига илк келганимизда учрашган эдик. Бразилия - Хорватия термалари ўртасидаги ўйинни кузитиб, аэропортга кетаётганимизда у ҳам биз билан аэропортга кетишини айтганди. Уч киши битта такси ушлаб, аниқроғи такси қидириб, Сан-Паулнинг хавфли худудларигача бориб қолгандик. Бахтимизга, бир ердан такси топиб, аэропортга бирга кетгандик.

Табиий равишда у инсон билан суҳбатлашиб қолдик. Бугун пайти экан, у ҳақида маълумот бермоқчимиз.

Азизхон Акбаров

Жилиано Бевилакиа исмли бу шахс ўзи италиялик бўлиб, ҳозирда Испания яшайди. Спортга ихтисослашган "The World of Sport" нашрига асос солган, 1941 йилда туғилган. Биласизми, у нимаси билан машҳур? 1986 йилги Жаҳон чемпионатининг оламшумул воқеасини тасвирга тушириб қолган дунёдаги иккита суратчидан биридир. Ўша суратчилардан иккинчиси Мексикада яшар экан.

1986 йилги Жаҳон чемпионатини яхши биласиз. Ўшанда Диего Марадона Англия терма жамоаси дарвозасига қўли билан гол урганди. Буни ўша пайтда унча-мунча ТВ ҳам эфирга тушира олмаган. Фақатгина икки шахс Марадонанинг айнан қўли билан урганини тарихга муҳрлаган экан.



Бу инсоннинг яна бир ҳислати шундаки, у 12та Жаҳон чемпионатини кўрган. 1966 йилдан бери ҳар сафарги мундиалда иштирок этиб келган. Ўз ҳисобидан ЖЧ ўтадиган мамлакатларга саёҳат қилган, ўз кўзи ва фотоаппарати билан кузатган. Бундан ташқари 24та (ёзги ва қишки) Олимпиадаларга борган - дунёдаги кам сонли шахслардан ҳисобланади. Мен ундан "Қайси Жаҳон чемпионати сизга кўпроқ ёққанди?" деганимда, у "Аргентинадаги 1978 йилги мундиал ва 1986 йилда Мексикадаги Жаҳон чемпионатлари менга энг ёққани эди", деди жавоб берди.

Бу каби камсонли ўз ишининг устасидан мен "Пеле, Марадона ... сизнингча учинчиси ким?" деб сўрасам у жим бўлиб қолди. Бироздан сўнг "Мен Пеле ва Марадоналарнинг ўйинини кўрганман. Лионель Мессида бор фазилат уларнинг иккисида ҳам йўқ эди. Мен Мессини мақтамоқчи эмасман. Шунчаки, ундаги иқтидорни ҳеч бир футболчида кўрмаганман", деб айтди.

Дунёнинг таниқли шахслари Фрэнк Синатра, Рональд Рейганлар билан бир қаторда турган экан. 48 йилдан бери дунё спортига оид воқеликни тарих зарварақларига жойлаган.

У хайрлашув пайтида Uff.uz сайтига ҳам 1986 йилги тарихий лавҳани тақдим этди.

Азизхон Акбаров, Санъат Шарипов
Бразиялиядан UFF.uz сайти учун махсус


Ўқилган: 1568
Диего Марадона Мозий юлдузлари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Бавария” ўзида “Фрайбург”ни енгди, “Боруссия Д”да ҳам ғалаба
21:14
Испания чемпионати, 21-тур. "Барселона" – "Атлетик" 2:1
04:30
Испания чемпионати, 31-тур. "Кадис" – "Реал" Мадрид 0:3
08:08