Токио-2020 объектларида тест мусобақалари 2021 йилнинг март ойидан давом эттирилади

“Токио-2020” Олимпиадаси ташкилотчилари келгуси йил март ойида Ўйинлар объектларида тест мусобақаларини қайта бошлашни режалаштирмоқдалар.

Ташкилий қўмита вакили Хидемаса Накамура бу борада шундай деди: “Биз Япония ҳукумати ва Токио маъмурлари билан биргаликда COVID-19 га қарши қандай курашишни муҳокама қилмоқдамиз. Биз келгуси йил бошидан ўз ишимизни бошлаймиз ва март ойидан тест мусобақаларини ўтказишга киришамиз.

Дунёда вакцина ҳақидаги янгиликларни кузатиб бормоқдамиз. Айтиш мумкинки, бу борадаги ижобий хабарлар барчамизни хурсанд қилади. Бироқ у ҳали расман тасдиқланмаган. Шунинг учун бутун диққат-эътиборимизни коронавирусни тез фурсатда аниқловчи тест ўтказиш, ижтимоий масофани сақлаш, спортчилар ва бошқа расмийлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратганмиз”.

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари 2021 йил 23 июль – 8 август кунлари бўлиб ўтади.

Ўқилган: 608
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Спорт мадҳиялари: We Are The Champions
14:51
Ҳасанбой Раҳимов ҳалқаро мусобақанинг бронза медали совриндори бўлди
15:03
Халқаро дзюдо федерацияси вакиллари “Ҳумо арена”ни кўздан кечиришди
07:43