Куман Месси ва Йонга дам олиш бергани ҳақида: Ўйинчиларни ҳимоя қилиш керак

"Барселона" клуби бош мураббийи Роналд Куман нима сабабдан киевнинг "Динамо" жамоасига қарши ўйинга Лионель Месси ва Френки де Йонгни олиб кетмаётганини тушунтириб ўтди.

"Биз Месси ва де Йонгни Киевга олиб кетмасликка қарор қилдик, чунки бизнинг ЕЧЛдаги ҳолатимиз жуда ҳам яхши. Улар кўп ўйин ўтказишмоқда. Ўйинчиларга дам олиши учун имконият бериб туриш керак, бу одатий ҳолат.

Биз Мессини ниҳоятда кўп муҳокама қиламиз. У ҳар доим жамоанинг ютуғига катта ҳисса қўшган ва ҳозир ҳам буни қилишда давом этмоқда. Унга айни пайтда дам олиши учун имкон бериш керак деб ҳисоблаймиз.

Улар ҳар бир ўйинда иштирок этишди ва деярли ҳар дақиқада учишга тўғри келди. Баъзида ўйинчиларни ҳимоя қилиб туриш керак, чунки бу мавсум тақвим ниҳоятда тиғиз.

Сержи Робертога қаранг. У ниҳоятда кўп ўйинлар туфайли жароҳат олди. Ёки Ансу Фати. Ҳамма буни билади. Бироқ биз ўйнашда давом этишимиз керак. УЕФА, ФИФА буни ўйлаб кўришнинг вақти келди", - дейди Куман.

Ўқилган: 1530
Барселона Испания чемпионати Лионель Месси Роналд Куман Френки де Йонг

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Манчестер Юнайтед" сотиб олиши мумкин бўлган футболчилар рўйхати маълум бўлди
07:11
Испания Суперкубоги, финал. "Барселона" – "Атлетик" Б 2:3
08:15
Журналистлар АПЛ нинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчисини аниқлади
01:04