Иккинчи лига. Отажонов шогирдларига тенг келадигани топилмади

Тошкент шаҳар чемпионатининг 2-лига ўйинларида 2020 йилги мавсум ўз ниҳоясига етди.

Бизни хурсанд қиладиган жиҳат шуки, Мурод Отажонов мураббийлигидаги «Бунёдкор-А» мавсумни кўтаринки руҳда ўтказиб, финалга етиб келди. Бугун бўлиб ўтган финал учрашувида эса, тарбияланувчиларимиз ўзига хос ирода намойиш қилишди. «Нефтгазмонтаж»га қарши ўйин омадсиз бошланди. 3-дақиқадаёқ ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан Отажонов шогирдлари биринчи бўлимни 2:0 ҳисобида якунлашди. Иккинчи бўлим энди жамоамизнинг устунлигида ўтди. Бунинг самараси ўлароқ футболчиларимиз қисқа вақт ичида ҳисобни тенглаштиришди ва учрашувнинг асосий вақти дуранг натижа билан якунланди. Шундан сўнг ғолиб пенальтилар серияси орқали аниқланди. Айтиш керак, футбол лотореясида энди дарвозабонимиз катта саҳнага чиқиб, рақибнинг кетма-кет иккита зарбасини қайтарди. «Нефтгазмонтаж» футболчиларининг яна бир зарбаси юқорига кетди. Шу тариқа пенальтилар сериясида 2:4 ҳисобида ғолиб бўлган тарбияланувчиларимиз Тошкент шаҳрида тенгсиз жамоага айланишди.

Тошкент шаҳар чемпионати. Финал
«НЕФТГАЗМОНТАЖ» - «БУНЁДКОР-А» - 2:2 (2:0; пен. бўй.: 2:4)
21 ноябрь. Тошкент. «Оқ-тепа» майдони.
Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев.
Қанот ҳакамлари: Дониёр Сайлавов, Ришат Нуғмонов.
«Нефтгазмонтаж»: Хислат Умаров, Саиджон Топилов, У.Абдужабборов, Азизбек Темуров, Олим Акбаралиев, А.Абдурасулов, Хусан Расулов, Ш.Рихсибоев, У.Тўхтасинов, У.Рўзибоев, С.Раҳмонов.
Захирадагилар: Шоҳжаҳон Исаев, Маҳамаджонов, Отабек Пардабоев, Саидаҳрорхўжаев, Соиб Сафаров, Жавоҳир Темиров, Аббос Исроилов.
«Бунёдкор-А»: Бахтиёр Худоёров, Тоҳир Тўхтасинов, Лазиз Мўйдинов, Жавлон Анваржонов, Ислом Абдужабборов, Шоҳруҳ Муродбеков, Асадбек Қаҳҳоржонов, Рауф Бўриев, Отабек Жўрақўзиев, Хуршид Убайдуллаев, Александр Зевадинов.
Захирадагилар: Абдусафар Абдумавлонов, Асадбек Исмоилбоев, Раҳим Абдурашидов, Ҳумоюн Исмоилов, Анвар Маматов, Бобур Ёрбеков, Диёрбек Қўзибоев.
Голлар: Хусан Расулов, 3 – 1:0. Олим Акбаралиев, 37 – 2:0. Александр Зевадинов, 59 – 2:1. Хуршид Убайдуллаев, 65 – 2:2.
Огоҳлантиришлар: Лазиз Мўйдинов, 40. У.Тўхтасинов, 58.

Ўқилган: 292
Ўзбекистон. Иккинчи лига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Арсенал" собиқ ҳимоячииси "Саутенд Юнайтед" бош мураббийига этиб тайинланди
18:17
Андрей Фёдоровдан рамзий терма жамоа
07:01
"Пахтакор-79" хотираси ёдга олинди
08:30