Нигериялик тадбиркор "Арсенал" клубининг 35 % акцияларини сотиб олмоқчи

Нигериялик сиёсатчи ва тадбиркор Оржи Узор Калу "Арсенал" клуби акцияларини сотиб олиши ҳақида маълум қилди.

"Бизнинг "Эниимба" клуби билан бўлган ютуқларимиз (ушбу нигериялик клуб мамлакат чемпионлигини қўлга киритди, Калу эса Абия губернатури бўлган) менинг футболга бўлган эҳтиросим доимо кучайиб борди.

Африка футболининг етакчиси сифатида футболга сармоя киритиш имкониятини кўриб чиқмоқдаман. Мен "Арсенал"нинг 35 % акцияларини сотиб оламан. Бизнинг мақсад – чемпионлар лигаси ва АПЛ да ғалаба қозониш.

Ёқимли иш билан шуғулланиш энг буюк нарса. Совринларни қайтариш учун менга "Арсенал"нинг 35 % акциялари керак", - дейди тадбиркор.

Айни пайтда "Арсенал" клубининг 97 % қисми америкалик тадбиркор Стэн Кронкега тегишли.

Ўқилган: 847
Англия чемпионати Арсенал

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ливерпуль" Матип билан шартномасини узайтирди
10:24
Руни "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи
11:08
Жек Грилиш: Де Брюйне – Англия чемпионатинг энг яхши ўйинчиси. У Месси, Роналду ва Мбаппе даражасида
09:35