Токио Олимпиадасида спортчилар сони камайтирилмайди

Токио-2020 Ташкилий қўмитаси коронавирус пандемиясига қарамасдан мусобақаларда иштирок этадиган спортчилар сонини камайтириш режалари йўқлигини маълум қилди.

“Спортчилар сони қисқартирилмайди. Уларнинг сони аввалдагидек бўлади. Аммо биз Олимпия қишлоғи – Токиода энг хавфсиз жой эканлигига ишончимиз комил бўлиши керак”, – деб баёнот берди Халқаро олимпия қўмитасининг вице-президенти Жон Коутс.

Токио-2020 Олимпиадасида тахминан 11 минг, Паралимпия ўйинларида эса 4,4 минг нафарга яқин спортчи иштирок этиши керак.

Шу ҳафтада Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах бошчилигидаги делегация Токиода бўлди. ХОҚ раҳбарининг фикрича, ўша пайтга келиб коронавирусга қарши вакцинани ишлатиш имконияти бўлса, Халқаро олимпия қўмитаси спортчиларни Олимпиададан олдин вакцинация қилиш билан боғлиқ харажатларни ўз зиммасига олиш ниятида эканлигини билдирди. У, шунингдек спортчиларнинг вакцина билан эмланиши Олимпиадада иштирок этишларининг мажбурий шарти бўлмаслигини ҳам таъкидлади.

Ўқилган: 397
UFF.uz Спорт Олимпиада

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Элнур Абдураимов – Токио-2020 Олимпия ўйинларининг навбатдаги лицензиати
17:24
Энг кекса Олимпиада чемпионини биласизми?
08:35
Кун тарихи: Сидней-2000 Олимпия ўйинлари бошланганига 20 йил бўлди
21:16