Пеп Гвардиола: Мессининг миясида нималар борлигини билмайман. Лео ўз фаолиятини "Барса"да якунлашини истайман

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола "Барселона" сардори Лионель Мессининг келажаги ҳақида фикр билдириб ўтди. Маълумотларга кўра, Месси кейинги йилнинг ёзида "шаҳарликлар" сафига қўшилиши мумкин.

"Лионель Месси – "Барселона" ўйинчиси.

Менинг академияда ўйинчи ва мураббий сифатида қилган барча ишлари учун "Барса"га чексиз миннатдорман. Мен Леонинг ўз фаолиятини айнан ўша ерда якунлашини исташимни бир неча маротаба айтганман.

Мен унинг миясида нима бўлаётганини билмайман. Биз олдимизга ҳар доим ажойиб мақсадларни қўямиз. Бошқа саволлар ҳақида ҳеч нарса айтолмайман", - дейди Гвардиола.

Ушбу трансфер мавсумида аргентиналик футболчи "Барселона" раҳбарияти билан очиқ можаро қилган ва клубдан кетишни истаган эди., бироқ клубнинг собиқ президенти Жозеп Бартомеу уни қўйиб юбормаган.

Ўқилган: 990
Барселона Лионель Месси Манчестер Сити Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Испания чемпионати, 31-тур. "Атлетико" – "Уэска" 2:0
03:48
"Барселона" клуби Абидални спорт директори лавозимидан бўшатиб юборди
07:14
Расман! Филиппо Инзаги – “Беневенто” бош мураббийи
15:19