Сульшер Погба ҳақида: У бизга керак ўйинчи ва инсон сифатида ҳам жуда муҳим

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ярим ҳимоячи Поль Погбанинг атрофидаги вазият ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Ўтган мавсум Погба учун мураккаб мавсум бўлди. У коронавирусга чалинди. Франция терма жамоаси сафидаги учта ўйин унинг формага кириши учун ёрдам берди ва ўйин ритмига қайтди. У билан гаплашдим, ҳозир ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Менинг фикримга кўра, энди фақат ривожланади. У бизга ўйинчи ва инсон сифатида жуда ҳам муҳим. "Юнайтед" учун эса яхши формада бўлиши ўта даражада муҳим.

Ҳар бир ўйин – янги ҳаёт дегани. Уйда биз ЕЧЛ доирасида "РБ Лейпциг"га қарши ўйинда мавсумнинг энг яхши ўйинини ўтказдик. Шундай экан биз уйда ва сафарда ҳар хил бўлиб қолмоқдамиз.

Биз ишлаяпмиз. "Эвертон"га қарши ўйин бизнинг нимага қараб интилишимизни кўрсатиб берди. Ҳимоядаги ишончли ҳаракат, ўйиндан киритилган иккита гол, қарши ҳужумдан кейинги креатив ва ажойиб гол", - дейди Сульшер.

Англия чемпионатининг 9-турида "Манчестер Юнайтед" клуби ўз майдонида "Вест Бромвич" футболчиларини қабул қилади.

Ўқилган: 721
Англия чемпионати Манчестер Юнайтед Оле-Гуннар Сульшер Поль Погба

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Суперлига, 12-тур. "Пахтакор" клуби "Локомотив"га, "Насаф" эса "Бунёдкор"га қарши
17:47
Америка Кубоги. Аргентина учинчи ўрин учун баҳсда Чилидан устун келди
01:59
Томас Тухель: Неймар "МЮ" га қарши аниқ ўйнайди. Мен унга ҳордиқ олиш учун вақт бердим, муаммо йўқ
15:02