Жозе Моуриньо: Саутгейт клуб мураббийлари ўйинчиларга босим ўтказмоқда деди. Ким? Уларнинг қайси бирига қўнғироқ қилибди?

"Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия терма жамоаси устози Гарет Саутгейтнинг яқинда айтган гапларига жавоб қайтарди.

Жумладан, Саутгейт "клубларнинг ўйинчиларга босим ўтказаётгани, бироқ футболчилар терма жамоа сафида ўйнашни исташини" айтиб ўтди.

"Мен Саутгейтнинг айрим клуб мураббийлари ўйинчиларга босим ўтказаётгани ва терма жамоа сафида ўйнамасликка чақираётгани ҳақида айтган гапларини ўқидим. Айнан шунинг учун ҳам Гарет баъзида айрим мураббийларга қўнғироқ қилиб вазиятни юмшатиши керак.

Мен унинг қайси мураббийлар ўз футболчиларига босим ўтказаётганини айтишини истайман. Уларнинг қайси бирига қўнғироқ қилибди?

Унда ўзи истаган футболчиларни чақириш ҳуқуқи бор. У ғалаба қозониши керак ва албатта эртага Рахим Стерлинг ўйнашини ҳам биз биламиз", - дейди Моуриньо.

Стерлинг Англия терма жамоаси сафида кичик жароҳат олган эди ва бунинг оқибатида Бельгия, Исландияга қарши ўйинларни ўтказиб юборди.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутахассис Саутгейтнинг "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейнда кичик жароҳати бўлишига қарамай терма жамоа сафида ўйинни илк дақиқалардан иштирок этганидан норози бўлган.

Ўқилган: 1876
Англия термаси Гарет Саутгейт Жозе Моуринью Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Про лиганинг медиа ва тижорат ҳуқуқлари бўйича UZREPORT TV билан келишувга эришилди
12:47
ОАВ: Почеттино “Ювентус”ни бошқаришга рози бўлди
17:00
"Пахтакор" тарихда илк бор Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди!
20:05