Сами Хедира: Ёшлигимдан АПЛ да ўйнашни орзу қилганман. Моуриньога ҳеч қачон йўқ демайман

"Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Сами Хедира Англия чемпионатида ўйнаши истаги борлигини билдирди.

"Ёшлигимда менинг Премьер-лига ўйинчиси бўлиш орзуим бўлган.

Мен ҳақиқатдан ҳам шу пайтгача фаолиятимнинг қандай кечишидан миннатдорман, фақат битта нарса етишмайди. Менинг ҳозиргача амалга ошмай қолган биттаю-битта орзуим бор, бу АПЛ нинг бир қисми бўлиш.

Моуриньога ҳеч қачон "йўқ" демаган бўлар эдим, бироқ у мен яна ишлашни истайдиган ягона мураббий эмас. Ҳаттоки Премьер-лигада ҳам мен ҳурмат қиладиган мураббийлар кўп.

Анчелотти айни пайтда ажойиб ишларни амалга оширмоқда, у катта шахс. У мени ҳайратга туширган мураббийлардан бири", - дейди Хедира.

Ўқилган: 1382
Англия чемпионати Жозе Моуринью Сами Хедира Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Испания кубоги, 1/8 финал. "Райо Вальекано" – "Барселона" 1:2
09:03
"Манчестер Сити" сафарда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнади
20:15
Ибрагимович учун мавсум тугади ҳисоби. У машғулотлардан жиддий жароҳат олди
19:14