Россия футболидаги инқироз бизнинг бошимизга ҳам тушиши мумкин(ми)?!

Кеча Россия термаси Сербияга 5:0 ҳисобида ютқазиб қўйди. 16 йилдаги энг ёмон натижа. Майли бу уларнинг муаммоси. Россияда ҳеч қачон футбол яхши бўлмайди, улар бошқача фикрлашади.

Ўзбекистончи?

Бизнинг футбол ҳам тахминан шунақа - русларникига ўхшайди. Бир кун ундоқ бир кун бундоқ. Бизда футболга бўлган муносабат ҳам деярли русларникидек. Серблар, хорватлар, испанлар футболга бошқача қарашади. Ўзбеклардақа эмас, бу ҳақида алоҳида мавзулар бор.

Ўзбекистон БААга кетиб иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди ва иккитасида ҳам мағлубиятга учради. Тўғри, легионерларсиз. Айтиб қўя қолайлик, агар Аҳмедов ёки Шомуродов бўлганда ҳам ютқазарди, ишонаверинг.

Термани "таги" бормикан? Бу саволни Абрамовга бериш керак! Кимларни жалб қиляпти таркибга? Ўз клубида бир ишни қойиллата олмаётган ҳужумчилар билан тўлиб кетмаяптими терма жамоамиз штаби?

Яхшилаб хулоса қилайлик. Россияку аҳволини қийинлаштирворди. Агар биз ҳам шу кетишда кетсак - уларни ортидан борамиз. Қатар-2022 ҳам "ухлаши" мумкин.

"Ахир бу асосий таркиб эмаску", деб "карам шўрва" гапларни бас қилайлик. Демак, асосий таркибни ўрни босадиган футболчилар йиғилмаган ҳалигача. Бошқа хулоса қилиб бўлмайди. Нима ишлар қилишди ўзи, Абрамов атрофидагилар?

Футболчилардан ташқари, кимлар бориб келди БААга? Қайси пуллар ҳисобидан? Улар нима ишни қойиллатишди? Натижа учун кимдир жавоб берадими? Ҳеч бўлмаса бухгалтерия олдида.

ЎФА раҳбарияти барча ишни ва шароитларни қилиб беряпти, ортиғи билан. Қолганларчи? Маъсулиятни ҳис қиляптими?

Бугунку, Сурия ва Ироқ бемалол ютиб юрибди. Эртага Фаластин, Яман, Филиппин, Ҳиндистон каби термалар ҳам юта олмаслигига кафолат берадиган борми?

Гаплар кўпку, ёзишга қўл бормаяпти...

Ўқилган: 2435
Ўзбекистон миллий терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Про лигада май ойининг энг яхшилари аниқланмоқда
01:26
Футбол мухлислари ва жамоатчилиги иштирокида Football UzQuiz ташкил этилади
11:27
23 март куни U-19 чемпионатига қуръа ташланади
20:18