Дидье Дешам: Биз 18 очкодан 16 очко жамғардик. Ҳеч ким бундай ўйнамади, гуруҳда Португалия ва Хорватия бор

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам футболчиларининг Миллатлар лигасидаги ўйини ҳақида фикр билдириб ўтди.

Кеча францияликлар ушбу мусобақа доирасида Швецияни (4:2) мағлуб этишди. Шу тариқа, Дешам шогирдлари Миллатлар лигаси гуруҳ босқичида 18 очкодан 16 очко жамғаришга эришган.

- Иштирокдан қониқдингизми?

- Жамоа Португалияга қарши ажойиб ўйин кўрсатди. Швеция билан ўйинда эса оддий бўлмаган рақиб қарама-қаршилик қилаётган бўлса ҳам буни такрорлашга эришдик.

Биз кўзлаган мақсадларга эришдик. Жамоа 18 очкодан 16 очко жамғарди. Европада биронта жамоа биздан яхши иштирок этмади, бизнинг гуруҳда вице жаҳон чемпионлари (Хорватия) ва Европа чемпионлари бўлишига қарамай (Португалия).

Ҳаммаси идеал деб айтиб бўлмайди, бироқ ўйлашимча уч ой ичида кўзлаган мақсадларимизга етдик. Биз ҳар бирида ҳар хил футболчилар билан 8 та ўйин ўтказдик. Ҳар доим рақобатбардош бўлганмиз ва бўлиб қоламиз ҳам. Бундан баҳра олиш керак.

Швецияга қарши ўйинда мағлубият бизнинг ҳаётимизни ўзгартирмас эди. Бироқ мен ўйинчиларга уларни сўнгги ўйинига қараб бахолашимни айтганман. Саралашни чиройли якунлаш яхши.

Биз кўпроқ вазият яратишимиз мумкин эди, лекин ҳозир ўйинчиларни танқид қилмоқчи эмасман. Даражамизни сақлаб турибмиз, - дейди Дешам.

Ўқилган: 2742
Дидье Дешам Европа Миллатлар лигаси Франция термаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Арсенал” АПЛ янги мавсумини йирик ғалаба билан бошлади
18:38
Европа Чемпионлар лигаси, 1-тур. "Барселона" – "Ференцварош" 5:1
04:23
Англия чемпионати, 30-тур. "Брайтон" – "Арсенал" 2:1
21:33