Педри: Месси билан ўйнаш – ҳаётнинг совғаси. Олдин мен уни телевизорда ёки ўйинларда кўрганман, энди эса у мен билан гаплашади

"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри каталонияликлар ҳужумчиси Лионель Мессининг ўйини ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Леонинг ҳаракатларига мослашиб бўлмайди. Нафақат унинг балки бутун жамоанинг ўйинига кўникиш қийин.

Месси истаган нарсасини истаган пайтида қиладигандай туюлади. Ҳаммасидан кўпроқ унинг ортидан икки ёки уч ҳимоячини ортда қолдириб гол уриши мен ҳайрон қолдиради. Албатта бу ажойиб. Олдинлари мен уни телевизор орқали кўрганман, энди эса у мен билан гаплашади.

У билан бирга ўйнашни орзу қилганман. Бу ҳаётнинг менга берган совғаси", - дейди Педри.

Ўқилган: 2438
Барселона Испания чемпионати Лионель Месси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Моуриньо мураббийлик фаолияти ҳақида: 20 йил олдин фақатгина собиқ футболчиларга эътибор қаратилган
18:06
Испания кубоги, 1/16 финал. "Алькояно" – "Реал" Мадрид 2:1
06:34
Неймар Пелени 80 ёши билан табриклади: Ҳеч ким сенга тенг кела олмайди. Яшасин қирол
13:51