
"Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчиси Маркус Рэшфорд болаларнинг китобга бўлган муҳаббатини уйғотиш учун китоб клубига асос солди.
Футболчи энг аввало кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари китоб билан таъминлашни режалаштирган.
"Мен китоб ўқишни 17 ёшимда бошлаганман ва бу менинг дунёқарашим ва менталитетимга катта таъсир қилган.
Мен шунчаки ёшлигимда китоб ўқиш имкониятим бўлишини истаганман, бироқ бизнинг оиламиз маблағи биринчи навбатда овқатга қаратилар, китоб олишга етмас эди.
Бугунги кунда Буюк Британияда 380 мингта болаларда ҳеч қачон китоб ўқимаганини биламиз. Бу болаларни йўқотиб қўйишимиз мумкин ва буни ўзгартириш керак.
Бизнинг китоблар ҳар бир бола учун мўлжалланган ва керак бўлса уларни ўзим етказиб бераман. Биз буни қиламиз", - дейди Рэшфорд.
Рэшфорд "Сен – чемпион: ўзингдаги истеъдодни ошкор қил, ўз овозингни топ ва энг яхши бўл" деб номланган илмий оммабоп болалар китобининг муаллифларидан бири саналади. Китоб 2021 йилнинг май ойида чиқади. Ҳар бир боб Рэшфорднинг ҳаёти ҳақидаги ҳикоялар билан бошланади.