Конте совринлар ҳақида: "Интер"да ўсиш бор. Клоппнинг "Ливерпуль" клуби 4 йил ҳеч нарса ютмаган

"Интер" клуби бош мураббийи Антонио Конте А Сериянинг энг кўп маош олувчи мутахассиси сифатида совринлар ва обрўси ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Совринлар – меҳнат ортидан келадиган ютуқ. Ғалаба қозониш анъанаси бўлмаса натижага эришиб бўлмайди. Бундай анъана эса тинимсиз меҳнат эвазига келиши мумкин.

Менинг маошим – фаолиятим давомида эришган натижаларим эвазига эришилган. Футболда ҳеч нарса шунчаки бўлмайди. Ҳатто Клоппнинг "Ливерпуль" клуби бошида 4 йил ҳеч нарса ютмаган.

Энг яхшилардан иборат жамоани йиғиб олиш учун ҳар мавсум вақт ва жиддий харидлар амалга ошириш керак. Сўнгги йиллар Италияда фақатгина битта етакчи жамоа бўлган.

Мен "Интер"га келганимда клубнинг ички тизимлари ҳақида ҳеч нарса билмас эдим. Барчаси билан танишиш учун вақт талаб этилди.

Энди мен ҳаммасини биламан ва бу мен учун катта устунлик беради. Бир йил ичида кўп нарса ўзгарди. Клуб ва "Интер"да ишлайдиганлар мени қўллаб қувватлайди. Ўсиш бор", - дейди Конте.

Ўқилган: 771

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Коутиньо "Ювентус" ва "Алавес" клубларига қарши ўйинларни ўтказиб юборади
17:10
Рамос келажаги борасидаги қарорни эълон қилди
21:37
Ибрагимович: Келдим, кўрдим, забт этдим
17:41