"Манчестер Юнайтед" клуби Роналдунинг қайтишига қизиқиш билдирмоқда

"Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкин.

Англия клуби португалиялик футболчининг қайтишига қизиқиш билдирмоқда, деб маълумот бермоқда ESPN нашри журналисти Кристиан Мартин.

35 ёшли ҳужумчининг ўзи мавсум якунлангандан кейин "МЮ" сафига қайтишни кўриб чиқишга тайёр.

"Ювентус" клуби Роналдунинг трансферга розилик билдирганидан кейин "Юнайтед" билан музокаралар бошлашга тайёр.

Криштиану "МЮ" сафида 2003 йилдан 2009 йилгач тўп сурган. Шу давр ичида у уч маротаба Англия чемпиони, икки маротаба Англия лига кубоги ва бир мартадан Англия кубоши, мамлакат суперкубоги, чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

Аввалроқ "Юве" Роналдуни 2021 йилнинг ёзида сотишга тайёрлиги ва 35 ёшли футболчи билан шартнома узайтириш таваккал деб ҳисобламоқда.

Ўқилган: 1659
Криштиану Роналду Манчестер Юнайтед Трансферлар Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Дунё футбол мухлислари ўйинларни бошланишига қарши! Бу жиддий тус оляпти
10:31
Англия чемпионати, 31-тур. "Тоттенхэм" – "Манчестер Юнайтед" 1:3
00:46
Карло Анчелотти: Клопп мукаммал машина қуришга эришди
07:12