Томас Бах: NBA ўйинчилари Токио Олимпиадасида иштирок этишлари мумкин

Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах Токиога ташриф буюрди. ХОҚ раҳбари ташрифдан асосий мақсад – иштирокчиларнинг 2021 йил ёзида Олимпиадани ўтказишга бўлган ишончини оширишга хизмат қилажагини яширмади.

Ташриф муносабати билан ўтказилган матбуот анжуманида 22 декабрдан янги мавсуми бошланадиган Миллий баскетбол ассоциацияси (NBA) ўйинчилари 2021 йилги Токио Олимпиадасида иштирок этишлари мумкин, дея таъкидлаган.

«Бугун хушхабар олдик. NBA комиссари ассоциация билан янги мавсум 22 декабрда бошланиши борасида келишувга эришди. Бу дунёнинг энг яхши баскетболчиларига Токио Олимпиадасида қатнашиш имкониятини беради. Бу нафақат ўйинчилар, балки олимпия ҳаракатининг ҳам истагидир», дея урғу берган Бах.

11 ноябрь куни NBA мунтазам чемпионати янги йилдан олдин бошланиши маълум бўлди. Ассоциациядаги клуб вакиллари мавсумни 22 декабрда бошлашга қарор қилишди. Ҳар бир жамоа доимий мавсумда 72тадан ўйин ўтказиши кутилмоқда.

Шунингдек, Томас Бах Токио Олимпиадасининг барча иштирокчилари ва ташкилотчилари хавфсиз бўлиши, бунга эришиш учун жуда кўп воситалар, шу жумладан, вакциналар ҳам етарли эканини таъкидлади.

«Сизларни спорт тадбирлари хавфсиз муҳитда ўтишига ишонтирмоқчиман. Бунинг учун жуда катта воситалар тўплами мавжуд. Масалан, вакциналар. Ўйинларнинг барча иштирокчилари ва ташкилотчилари ҳимоямизда бўлишади. Токио халқаро мусобақаларга мезбонлик қилиш иштиёқини намойиш қила олди. Қарийб 9 ойдан сўнг бизда замонавий воситалар, жумладан вакциналар бўлади. Бу ишончни тобора оширади», – деди журналистларга Бах телеконференция чоғида.

Ўқилган: 920
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Лозаннада учинчи ўсмирлар қишки Олимпиадаси якунланди
11:03
Содиқ Сафоев: Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма олиш олдимиздаги асосий вазифа
13:33
Миразизбек Мирзаҳалилов делегациямизнинг йигирманчи йўлланмасига муаллифлик қилди
10:16