Sports.ru нашри йилнинг энг яхши ўйинчисини аниқлади

"Бавария" клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски Sports.ru нашри талқинига кўра 2020 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Польшалик футболчига сўровномада иштирок этганларнинг 122 930 таси овоз берган. Иккинчи ўринни "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне (109 241 та овоз), учинчи ўринни эса "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси (108 621 та овоз) эгаллаган.

Sports.ru ва Parimatch Левандовскининг ушбу сўровномада ғалаба қозонгани муносабати билан Варшава шаҳрининг марказидаги уйнинг деворини бир ойга ижарага олди ва граффити орқали унинг расмини совға тариқасида тақдим этди.

Ўқилган: 5362
Бавария Германия чемпионати Роберт Левандовски

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Севилья” – Европа Лигаси кубоги соҳиби
02:23
Европа Чемпионлар лигаси. "Манчестер Сити" – "Порту" 3:1
07:31
"Ливерпуль" сафарда "Челси"ни мағлубиятга учратди
22:41