"Барселона" ўз майдонида "Ливерпуль"ни йирик ҳисобда енгди. Шарҳ, статистика ва видео

Европа Чемпионлар лигаси ярим финал илк баҳсидан ўрин олган "Барселона" – "Ливерпуль" учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Камп Ноу”да бўлиб ўтган  баҳсда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув икки томоннинг ҳам қатор ҳужумлари билан бошланди. Тайм ўрталарига қадар икки жамоада ҳам бир қатор имкониятлар бўлди. Айниқса меҳмонларнинг ҳужумлари жуда хавфли бўлди. Бироқ биринчи бўлиб гол уриш майдон эгаларига насиб этди.

26-дақиқада каталонларнинг комбинацияси гол билан якунланди, Хорди Альбанинг узатмасидан сўнг Луис Суарес тўпни дарвозага тўғирлаб юбориб, ҳисобни очди. Голдан сўнг инглизлар янада ҳужумга зўр беришди, мезбонлар эса қарши ҳужумда ҳаракат қилишди. Аммо танаффусга қадар ҳисоб бошқа ўзгармади.

Иккинчи бўлимни мерсисайдлар фаол бошлашди, таймнинг илк декадасида тер Стеген жамоасини уч бор муқаррар голдан сақлаб қолди. Бўлим ўрталарига яқин мезбонлар ўзларига келишди ва ўйинни ўз жарима майдонларидан узоқлаштиришди.

75-дақиқада мезбонларнинг кам сонли ҳужумларидан бири голга айланди. Луис Суареснинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди, уни Лионель Месси бўш қолган дарвозага жойлаб қўйди.

82-дақиқада Месси жарима зарбасини қойилмақом ижро этиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Мазкур голга меҳмонлар дарҳол жавоб қайтаришлари мумкин эди, бироқ Муҳаммад Салоҳ бўш қолган дарвозани аниқ нишонга ола билмади.

Қолган дақиқаларда меҳмонлар ҳарчанд уринишмасин ҳисобни ўзгартира олишмади ва “Барса” жавоб баҳси олдидан жуда қулай имкониятга эга бўлди.

Ушбу учрашувда киритилган голларни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.

Чемпионлар лигаси
1/2 финал, илк ўйин

Барселона Испания – Ливерпуль Англия 3:0 (1:0, 2:0)

Голлар
: 1:0 – 26 Суарес, 2:0 – 75 Месси, 3:0 – 82 Месси.

Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Серхи Роберто (Аленья, 90), Лангле, Ракитич, Бускетс, Видаль, Коутиньо (Нелсон Семеду, 60), Месси, Суарес (Дембеле, 90).

Ливерпуль –  Алиссон, Матип, Робертсон, Гомес, ван Дейк, Кейта (Хендерсон, 24), Фабиньо, Вейналдум (Фирмино, 79), Милнер (Ориги, 85), Мане, Салах.

Огоҳлантиришлар: Лангле (39), Фабиньо (81), Суарес (81), Альба (86).

***

Ўйин статистикаси билан танишинг:

барселона ливерпуль статистика

***

Тезкор футбол хабарларини UFF.uz расмий Телеграм каналида кузатиб боринг!

***

Мессининг жаримадан урган голини томоша қилинг:

Ўқилган: 3592
Барселона Европа Чемпионлар лигаси Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Неймар “Боруссия”га қарши ўйинда майдонга тушадими?
18:32
Гарет Бэйл: Мухлислар учун ЕЧЛ 2018/19 финали аламли бўлган
06:29
"Бавария" – "Олимпиакос" ва "Локомотив" – "Ювентус": Таркиблар!
21:56