
"Манчестер Сити" клуби дарвозабони Эдерсон АПЛ жорий мавсум ғолиблиги учун бир нечта клуб кураш олиб бориши ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Ушбу мавсумни оддий деб айтиб бўлмайди. "Катта олтилик"нинг барча жамоалари мавсумни яхши бошлашди. "Астон Вилла", "Эвертон" ва "Саутгемптон" клублари ҳам яхши ҳаракат қилмоқда. Уларда кўплаб сифатли ўйинчилар бор, мавсумни яхши бошлаш учун мавсум олди тайёргарликни ажойиб ўтказишди.
Ушбу мавсум ҳаммаси бошқача, кураш янада тиғиз бўлади. Ўйлайманки, кураш иккита жамоа ўртасида эмас, балки олти-еттита клуб ўртасида кечади", - дейди Эдерсон.