Англия чемпионати, 8-тур. "Эвертон" – "Манчестер Юнайтед" 1:3

Англия чемпионатининг 8-туридан ўрин олган "Эвертон" – "Манчестер Юнайтед" учрашуви ниҳоясига етди.

Унда 1:3 ҳисоби қайд этилиб, "қизил иблислар"нинг ғалабаси билан якунланди.

Аввалига Бернард 19-дақиқада гол уриб, мезбонларни олдинга олиб чиқди. Кейин эса, Фернандеш иккита тўп киритишга эришди. "МЮ"нинг янги аъзоси Кавани ҳам ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.

Шу тариқа Сульшер шогирдлари муҳим 3 очкони қўлга киритишди.

Англия чемпионати, 8-тур
Эвертон – Манчестер Юнайтед 1:3 (1:2, 0:1)
Голлар: 1:0 – 19 Бернард, 1:1 – 25 Бруну Фернандеш, 1:2 – 32 Бруну Фернандеш, 1:3 – 90 Кавани.
Эвертон – Пикфорд, Динь, Кин, Коулмэн, Холгейт, Дукуре, Сигурдссон (Ивоби, 66), Хамес (Тосун, 80), Аллан, Бернард, Кэлверт-Льюин.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Шоу (Туанзебе, 67), Уан-Биссака, Линделеф, Магуайр, Фред, Бруну Фернандеш, Мактомини, Мата (Погба, 82), Марсьяль (Кавани, 82), Рэшфорд.
Огоҳлантиришлар: Холгейт (34), Аллан (45), Бруну Фернандеш (50), Фред (83), Тосун (86), Дукуре (88).

Ўқилган: 1307
Англия чемпионати Манчестер Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Аргентина термаси иккита тўп фарқини йўққа чиқариб Германия билан дуранг ўйнади
06:31
Темур Кападзе: Давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши билан тузилган “Олимпик” ёш йигитларга ўзини кўрсатиш учун имкон бўлди
07:01
“Барселона” “Камп Ноу”да “Бетис”га бешта гол урди
05:55