Бугун "Пахтакор"нинг илк голи муаллифи Лазиз Мақсудов таваллуд топган

Жамоамизнинг расмий ўйинлардаги биринчи голи муаллифи Лазиз Мақсудов шу санада туғилган.

"Пахтакор" сафида 1956-59 йилларда СССР чемпионати "Б" классида 73 беллашувда 15 тўп киритган ҳужумчи Тошкентда ўтган илк расмий учрашувда Молотов шаҳри жамоасига қарши баҳсда ғалаба келтирган ягона голни урган. Шу тариқа Лазиз Мақсудов "Пахтакор" тарихидан муносиб ўрин эгаллаган. 1931 йилда таваллуд топган Мақсудов дастлаб Тошкентнинг "Спартак" жамоасида ўйнаган. Футболчилик фаолиятини якунлагач, 1959 йилдан 1966 йилгача "Пахтакор" футбол мактабида ишлаган.

Ўқилган: 1349
Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Эктор Купер: Стадионга ташриф буюрган кўп сонли ишқибозларни кўриб жуда ҳам қувондим
10:20
Ўзбекистон кубоги. “Сурхон” чорак финалда!
01:40
Равшан Ҳайдаров: Бу унвон бизга куч-ғайрат бағишлайди
16:55