УЕФА Евро-2020 мусобақасини Россияда ўтказилиши ҳақидаги маълумотларга жавоб қайтарди

УЕФА вакиллари Франция оммавий ахборот воситаларининг Евро-2020 мусобақасининг барча ўйинларини Россияда ўтказилиши имкониятларини кўриб чиқмоқда деб тарқатган маълумотларга изоҳ берди.

"УЕФА Евро-2020 мусобақасининг формати ва ўтказилиш жойини сақлаб қолмоқчи ва мусобақага тайёргарлик борасида барча шаҳарлар билан алоқани ушлаб турибди. УЕФА ҳам, маҳаллий ташкилотчилар ҳам таъсир ўтказа олмайдиган коронавирус билан боғлиқ ноаниқликларни ҳисобга олган ҳолда мухлисларнинг стадионда бўлиши ҳақидаги маълумотларни бериб бўлмайди.

Ҳозирги вақтда ташкилот Еврони 12 та стадионда мухлислар билан ўтказишга диққатни қаратган. Агар бунинг акси бўлган қарорлар қабул қилинса, мусобақа бошланишидан олдин айтилади. Бироқ ҳозир қайсидир стадионни ўзгартириш ҳақида режалар йўқ", - дейилган УЕФА баёнотида.

Ўқилган: 1123
Евро-2020 УЕФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

CAFA U-23 Women's Championship-2019: Ўзбекистон Эронни ҳам мағлуб этди
17:17
“Сурхон” – “Пахтакор” учрашувида киритилган иккинчи гол автогол деб топилди
21:14
Андрей Канчельскис: Ғалаба ва олтинга тенг очколар қўлга киритилди
22:54