ОАВ вакиллари диққатига! Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ташкил этади

Ўзбекистон МТЖ Сурия ва Ироққа қарши ўртоқлик учрашувлари учун БАА сафарига йўл олиши олдидан 6-8 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ташкил этади.

6 ноябрь куни Миллий жамоа вакиллари йиғилади ва коронавирус (КОВИД-19)га тест топширади. Шундан сўнг,  7-8 ноябр кунлари терма жамоамиз вакиллари тўлақонли машғулот ўтказади.

Мазкур машғулотларнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ бўлади.  

Бунда ОАВ вакиллари футболчи ва мураббийлар билан мулоқот қилиши ман этилади.  Стадион ҳудудида санитария қоидалари,  нормалари ва гигийена нормативларига амал қилиш,  ўзаро ижтимоий масофа сақлаш талаб этилади.

МТЖ йиғини бўлиб ўтадиган стадион ва машғулотларнинг бошланиш вақти ҳақида кундалик хабар бериб борилади.

Ўқилган: 2961
Ўзбекистон миллий терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Манчестер Сити” ўзида “Фулхэм”ни енгди ва Англия Кубогининг кейинги босқичига йўл олди
19:58
Англия кубоги, 1/8 финал. Бугун "Дерби Каунти" – "Манчестер Юнайтед" ўйини бўлади
19:29
ЎФА ишчи гуруҳи Сурхондарё вилоятида бўлди
13:36