Coca Cola Суперлига якуний 4 та тур учрашувлари тақвими

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Coca Cola Суперлиганинг сўнгги 4 тур учрашувларини қай тартибда ўтказиш юзасидан барча клублар таклифларини ўрганиб чиқди.

Aвгуст ойида карантин сабабли мусобақа марказлашган ҳолда давом эттирилгани бугунга келиб чемпионатни тўлиқ форматда якунлаш имкониятини бермоқда, шунингдек, бу орқали миллий терма жамоанинг ҳам ФИФА кунларидан максимал даражада фойдаланиши таъминланди.

Aйни пайтда футбол мухлисларининг ҳам стадионларга белгиланган тартибда киришига рухсат этилган. Мана шу муҳим факторни ҳам инобатга олиб, Coca Cola Суперлига клублари бош мураббийлари билан фикр-алмашган ҳолда чемпионатнинг уй-сафар тизимида ўтадиган сўнгги 4 тур учрашувлари тақвими ишлаб чиқилди.

Қайд этиш лозим, сўнгги 4 тур давомида барча клублар 2 тадан уй ва 2 тадан сафар учрашувида иштирок этади. Бунда сўнгги икки тур учрашувлари бир вақтда бошланиши инобатга олинади. Шунингдек, Coca Cola Суперлига якунига етганидан кейин Coca Cola Ўзбекистон кубоги беллашувлари старт олади.

Coca Cola Суперлига
23-тур
19 ноябрь, пайшанба
ЛОКОМОТИВ — АГМК
АНДИЖОН — МАШЪАЛ
БУХОРО — ҚИЗИЛҚУМ

20 ноябрь, жума
НАВБАҲОР — СУРХОН
МЕТАЛЛУРГ — БУНЁДКОР
ПАХТАКОР — ҚЎҚОН-1912
СЎҒДИЁНА — НАСАФ

24-тур
24 ноябрь, сешанба
ҚИЗИЛҚУМ — МЕТАЛЛУРГ
МАШЪАЛ — НАВБАҲОР
АГМК — АНДИЖОН

25 ноябрь, чоршанба
ҚЎҚОН-1912 — ЛОКОМОТИВ
БУНЁДКОР — СЎҒДИЁНА
НАСАФ — ПАХТАКОР
СУРХОН — БУХОРО

25-тур
29 ноябрь, якшанба
БУХОРО — МАШЪАЛ
МЕТАЛЛУРГ — СУРХОН
АНДИЖОН — ҚЎҚОН-1912
СЎҒДИЁНА — ҚИЗИЛҚУМ
НАВБАҲОР — АГМК
ЛОКОМОТИВ — ПАХТАКОР
БУНЁДКОР — НАСАФ

26-тур
3 декабрь, пайшанба
ПАХТАКОР — АНДИЖОН
АГМК — БУХОРО
СУРХОН — СЎҒДИЁНА
ҚИЗИЛҚУМ — БУНЁДКОР
ҚЎҚОН-1912 — НАВБАҲОР
МАШЪАЛ — МЕТАЛЛУРГ
НАСАФ — ЛОКОМОТИВ

Ўқилган: 2060
Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг саралаш баҳслари учун таркиби
07:34
Лига Кубоги. “Қўқон-1912” учинчи турда ҳам йирик ғалабани қайд этди. Бердиевдан покер!
19:55
“Бобур Арена” да мухлислар учун палов дамланди
13:46