
"Интер" клуби ҳужумчиси Ромелу Лукаку жароҳати туфайли ЕЧЛ доирасида "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Шу сабабларга кўра бельгиялик футболчи шанба куни А Серия доирасидаги "Парма"га қарши ўйинни ҳам ўтказиб юборди. Лукакунинг якшанба куни "Аталанта" клубига қарши ўйинда иштирок этиши ҳам сўроқ остида бўлиб турибди.
Corriere dello Sport нашрининг маълум қилишича, "Реал"га қарши ўйинда ярим ҳимоячи Алексис Санчес ўйнаши мумкин. Сўнгги маротаба у ЕЧЛ доирасидаги "Боруссия" Менхегладбах (2:2) жамоасига қарши ўйинда майдонга тушган эди.
"Реал" – "Интер" учрашуви сешанба куни бўлиб ўтади.