"Бавария" клуби Алабага шартномани узайтириш борасида юборган таклифини қайтариб олди

Ҳимоячи Давид Алаба катта эҳтимол билан мавсум якунига етганидан кейин "Бавария" клубини тарк этади.

Мюнхен клуби шартномани узайтириш борасидаги таклифини қайтариб олди. "Биз анчада олдин Алаба ва унинг маслаҳатчиси билан гаплашган эдик" деди вазият ҳақида "Бавария" клуби президенти Херберт Хайнер.

"Биз улар билан боғландик, улар бизга таклифимиз ҳали ҳам уларни қониқтирмагани ва шунинг учун ўйлаб кўриши керак эканлигини айтган эди.  Биз ушбу таклифни қайтариб олишга қарор қилдик. Энди у таклиф йўқ", - дейди Хайнер.

Sport1 нашрининг маълум қилишича, "Бавария" клубининг музокаралардан чиқиб кетиши Алабани ҳайрон қолдирган. Икки томон ўртасидаги муносабати яхши эмас: агар мюнхенликлар ўз таклифини яхшиламаса, Алаба клубни тарк этади.

Австриялик футболчининг "Бавария" клуби билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида ўз якунига етади. Шу тариқа, футболчи январь ойида бошқа клуб билан музокаралар бошлаши мумкин бўлади.

Ўқилган: 5081
Бавария Германия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Испания чемпионати, 5-тур. "Леванте" – "Реал" Мадрид 0:2
21:00
“Челси” клуби “Лестер”дан устун келди ва Англия Кубоги ярим финалига йўл олди
22:07
Испания чемпионати, 12-тур. "Севилья" – "Реал" Мадрид 0:1
22:18