
Англия чемпионатининг 7-туридан ўрин олган Манчестер Юнайтед – Арсенал учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонларнинг қўли баланд келди.
Учрашувнинг 69-дақиқасида Пьер-Эмерик Обамеянг пеналтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очишга эришди. Ушбу гол ўйинда ягона бўлиб қолди.
Шу тариқа Сульшер шогирдлари яна бир мағлубиятни қабул қилиб олишди.
АПЛ, 7-тур
Манчестер Юнайтед – Арсенал 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 69, пенальти Обамеянг.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Шоу, Уан-Биссака, Магуайр, Линделеф, Мактомини, Бруну Фернандеш (ван де Бек, 75), Погба, Фред (Матич, 62), Рэшфорд, Гринвуд (Кавани, 75).
Арсенал – Лено, Холдинг, Бельерин, Габриэл, Тирни, Сака, Парти, Эль-Ненни, Виллиан (Мэйтленд-Найлз, 86), Обамеянг (Мустафи, 87), Ляказетт (Нкетиа, 76).
Огоҳлантиришлар: Фред (22), Холдинг (25), Габриэл (27), Гринвуд (71), Обамеянг (87), Магуайр (90).