
Бундан роса 7 йил аввал "Манчестер Юнайтед" клубининг ўша пайтдаги бош мураббийи Алекс Фергюсонга бир савол беришганди.
Фергюсон ушбу саволга ўзига хос ва ажойиб тарзда жавоб қайтарган.
- Сэр Алекс, агар сизга мазкур "Барселона" жамоасидан фақатгина битта футболчини сотиб олиш ихтиёри берилганди қайси футболчини харид қилган бўлардингиз?
- Бу шу кунгача менга берилган энг аҳмоқона саволдир (залда кулгу кўтарилади). - Сэр гапида давом этиб, "Маскеронани!" деган. Кулгу бўлса янаям авж олганда ўшанда...
Қиссадан ҳисса шуки, бу ерда икки буюкликни кўриш мумкин: биринчиси ҳамма бир инсонни айтишини кутган пайтда индамасдан "шуни ҳам билмайсанми?" дегани бўлса, иккинчиси Маскеранони тилга олгани бўлган.
Чунки "Барса"гача Маскерано "Ливерпуль"да тўп сурган - "МЮ"нинг энг ашаддий рақибида. Бу билан сэр аҳмоқона савол берган журналист "тролл" қилган.