Златан коронавирус ҳақида: Агар сен Златан бўлмасанг, таваккал қилма

"Милан" клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович коронавирусни бошидан ўтказгани ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Вирус менга синов ташади ва мен ғалаба қозондим. Бироқ сиз Златан бўлмасангиз таваккал қилманг.

Мия билан ўйла, қоидаларни ҳурмат қил. Ҳар доим ижтимоий масофани сақланг ва ниқоб тақинг", - дейди Ибрагимович ижтимоий рекламада.

39 ёшли ҳужумчининг COVID-19 билан касаллангани ҳақида 24 сентябрь куни маълум бўлди. Ибрагимович 9 октябрь куни вирусдан қутулди.

Ушбу мавсум швециялик футболчи А Сериянинг 3 та ўйинида иштирок этиб, 6 та гол уришга эришди. У икки маротаба "Интер"га, "Рома"га ва "Болонья"га қарши ўйинда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган.

Ўқилган: 6199
Златан Ибрагимович Коронавирус Милан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

«Ливерпуль» клубида коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди
02:12
Вьетнам футбол ўйинларини мухлислар билан бошлаган илк давлат бўлди
09:01
Каннаваро Хитойдан 30 мингда респиратор ва "маска"ларни Италияга юборди
19:42