Гвардиола танқид ҳақида: Ижтимоий тармоқлар туфайли мағлубиятлар бизнинг даврларда фожиага айланмоқда

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоасининг омадсиз ўйинларидан кейин ўзига бўлган танқидлар ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Баъзида биз етарлича яхши ўйнамадик, рақибнинг биздан кучли ҳаракат қиладиган пайтлар ҳам бўлиб туради. Бу ҳаёт.

Ижтимоий тармоқлар туфайли бизнинг пайтларда мағлубият фожиага айланмоқда. Клуб учун барқарорлик муҳим ва ўйинчилар бизнинг ишда қийинчиликлар нимада эканлигини билишади. Улар сокинликни сақлаши лозим.

Чемпионлар лигасини иккита ғалаба билан бошлаш муҳим эди. Энди биз 1/8 финалга яқин турибмиз, лекин йўлнинг энг бошида турибмиз. Биз яхшироқ бўлмоқдамиз. Менга ўйин бошида кўрган иштиёқ ёқди.

Прессинг қилганимиз, ўйнашга ҳаракат қилганимиз... Биз сабрли бўлдик ва қулай вазиятни изладик, қарши ҳужумларни ўтказмадик.

Биз жарима майдонида яхши ҳимояландик. Умуман олганда яхши ўйнадик, чунки еврокубокларда яхши ҳаракат қилиш осон эмас", - дейди Гвардиола.

"Манчестер Сити" клуби "Марсель" устидан қозонилган ғалабадан кейин ЕЧЛ С гуруҳида 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. АПЛда эса Гвардиола жамоаси 13-поғонани эгаллаб турибди.

Ўқилган: 2204
Англия чемпионати Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Сити Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Европа Лигаси. “Лацио” эса имкониятни бой берди ва бошқа натижалар
07:09
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. Гуруҳ босқичи учрашувлари саналари
16:46
Тошкентда мураббийлик билимларини янгилаш бўйича ЎФА ўқув-курсларининг 2-модули старт олди
11:13