"Эл-классико": "Реал" Каталонияда "Барселона"ни мағлубиятга учратди

Испания чемпионатининг 7-туридан ўрин олган "Барселона" ҳамда "Реал" Мадрид клублари ўртасидаги "эл-классико" ниҳоясига етди.

Унда 1:3 ҳисоби қайд этилиб, мадридликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг бошидаёқ тезкор гол киритилди. Вальверде 5-дақиқада "Реал"ни олдинга олиб чиқди. Аммо, Фати 8-дақиқада жавоб голини уриб, орадаги мувозанатни тиклади. Томондар шу ҳисобда танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда Мадрид вакиллари иккита гол уришга эришдилар. ВАР хулосасидан сўнг Рамос пенальтидан жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, Модрич якуний голни уриб, ўйин тақдирини ҳал қилди.

Навбатдаги класикода Зидан шогирдлари 3 очкони қўлга киритишди.

Испания чемпионати, 7-тур
Барселона – Реал Мадрид 1:3
Голлар: 0:1 – 5 Вальверде, 1:1 – 8 Фати, 1:2 – 63, пенальти Рамос, 1:3 – 90, Модрич.
Барселона – Нето, Пике, Лангле, Дест, Альба (Брэйтуэйт, 87), Бускетс (Дембеле, 82), де Йонг, Фати (Гризманн, 81), Коутиньо, Педри (Тринкау, 81), Месси.
Реал Мадрид – Куртуа, Рамос, Менди, Варан, Начо (Васкес, 43), Вальверде (Модрич, 69), Каземиро, Винисиус Жуниор, Кроос, Асенсио (Родриго, 81), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Каземиро (19), Лангле (29), Начо (37), Альба (62), Месси (90).

Ўқилган: 2260
Барселона Испания чемпионати Реал Мадрид Эл-классико

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Европа Лигаси, 6-тур. "Дандолк" – "Арсенал" 2:4
05:47
Германия чемпионати, 4-тур. "Бавария "– "Айнтрахт" Ф 5:0
20:30
“Реал” Погба трансфери устида ишламоқда
13:33