Хабиб Нурмагомедов: Менга футбол ММА дан ҳам кўпроқ ёқади

UFC енгил вазн бўйича чемпиони Хабиб Нурмагомедов ўзининг футболга бўлган муҳаббати ҳақида гапириб берди.

"Мен Криштиану, Бензема ва Златан билан алоқалашиб тураман. Мен учун футбол – биринчи рақамли спорт тури. Мен ёшлигимда футболчи бўлишни орзу қилганман, доим футбол кўрганман.

Футбол яхшироқ. У ерда уруш керак эмас, ниманидир синдиши керак эмас. Сен шунчаки, ўз санъатингни, маҳоратингни ва қандай спортчи эканлигингни кўрсатасан. Бу жуда ҳам мураккаб спорт тури.

Менга футбол UFC ва ММА дан ҳам кўпроқ ёқади. Уни қанча кузатиб борганим сари чарчамайман. UFC эса ... Аввал ҳамма жангларни кўрар эдим, лекин ҳозир камайган.

Футболда эса – ҳамма ўйинларни кўраман, барча жамоалар билан танишман Унинг барча воқеалари билан яхши биламан", - дейди Хабиб.

Ўқилган: 19539
Хабиб Нурмагомедов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Диёр Имомхўжаев Про-лигада иштирок этишни режалаштирган клубларга мурожаат қилди
20:40
ЎФA ҳакамлар бошқармаси онлайн таҳсил жараёнини бошлади
20:28
Андрей Фёдоровдан рамзий терма жамоа
07:01