Япония Бош вазири Олимпия ўйинлари 2021 йилда ўтказилишига ишонч билдирди

Япония Бош вазири Ёсихидэ Суга 2021 йил Токио Олимпия ўйинларини ўтказиш бўйича қатъий қарор қилгани ҳақида айтди, деб хабар бермоқда “Reuters” агентлиги.

“Мен Олимпиада келгуси йили бўлиб ўтишига ишонч билдирмоқчиман”, -деди Бош вазир “Kyodo News” ахборот агентлигига берган интервьюсида.

Бундан аввал Ёсихидэ Суга Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах билан телефон орқали музокаралар ўтказганлиги маълум бўлди. Табиийки, улар Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилганлар.

Эслатиб ўтамиз, Токиодаги Олимпия ўйинлари 2020 йил 24 июль – 9 август кунларида бўлиб ўтиши керак эди. Коронавирус пандемияси туфайли Олимпиада келгуси йилга кўчирилди. Янги санага мувофиқ, баҳслар 2021 йил 23 июль – 8 август кунларида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бунда мусобақа “Токио-2020” номини сақлаб қолади.

Ўқилган: 775
UFF.uz Спорт Олимпиада

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Сузувчиларимиз пойтахтда ўқув-машғулот йиғинини олиб боришмоқда
08:01
Дониёр Салиев ЖЧ медали қатори Токио Паралимиадаси йўлланмасини қўлга киритди
04:56
Ўзбекистон Триатлон федерацияси мураббийларни махсус курсларга таклиф қилади
16:57