Бартомеу “Барселона”ни тарк этиши учун 10 сабаб

 

“Барселона” президенти ишончни йўқотди. Унга қарши овозлар ҳам тўпланди. Аммо президент овозларни ҳам кутмасдан истеъфога чиқса ҳам бўларди. Қуйида биз Бартомеунинг истеъфога чиқишига сабаб бўлувчи 10 та фактни келтириб ўтамиз.

1.Охирги омадсиз мавсум

“Барселона” – доимо олдига юқри мақсадларни қўювчи жамоа. Айнан шунинг учун жамоа мавсумни бирорта жиддий совринсиз якунласа, бу шунчаки мураббийнинг эмас, бутун бошли раҳбариятнинг ҳам айби ҳисобланади. Ўтган мавсумда “Барселона” Испания чемпионлигини қўлга киритишга яқин келганди, аммо якунда Мадрид жамоасига олтин медалларни қўшқўллаб топшириб юборди. Ундан ташқари Чемпионлар лигасидаги “Бавария”га учралган мағлубият ҳали анча пайтгача унутилмайди. Каталонияликлар бундай шармандали мавсумни анча олдин бошдан ўтказган эди…

2. Кадрлар борасидаги ностабиллик

Бартомеу жамоа президентлигига 2014-йил 23-январда келган эди. У келгач, нафақат мураббийлар тез-тез алмашди (Луис Энрике, Эрнесто Вальверде, Кике Сетьен, энди эса Рональд Куман),  балки спорт директори лавозимида ҳам бир қанча инсонлар ишлаб кетди. Андони Субисаретта, Роберто Фернандес Бонильо, Хосе Сегура, Эрик Абидал, ҳозир эса бу постни Рамон Планес эгаллаб турибди. Уларнинг ҳаммаси қанақадир муаммолар сабаб жамоадан кетишган. Бартомеу жамоада стабилликни ушлаб тура олмаяпти.

3. Лео Месси билан келишмовчилик

Мессининг жамоадан кетиш қарорига келишига ҳам Бартомеу айбдор. Чемпионлар Лигаси ва Испания Чемпионлиги бой берилгач, бутун фаолиятини “Барселона”га бағишлаган Месси жамоадан кетиш истаги борлигини айтди. Аммо Бартомеу нима қилиб бўлса ҳам, футболчини жамоада олиб қолди. Месси ҳам умрини бағишлаган жамоа билан судлашиб юришни истамади. Месси ва Бартомеу ўртасидаги келишмовчилик ҳали бартараф этилгани йўқ. Мессининг кейинг юриши яқинлашаётган президентлик сайловларига боғлиқ бўлади.

4. Ишончсизлик овози сояси

Марcа нашрининг хабарига кўра, Ишончсизлик овозини 20 687 киши имзолаган. Бу эса муддатидан олдин референдум ўтказиш учун сабаб бўлиши мумкин. Албатта, бу сайловнинг якуни ҳеч кимга номаълум, аммо бундай ҳолга тушиб қолиши жамоа имиджига катта зарар.

5. Тарихий босим

Жамоанинг 120 йиллик тарихи давомида бирорта президентга қарши ишончсизлик овози тўпланмаган эди. Бундай ҳолдан қутулишнинг ягона йўли – ўз хоҳиши билан истеъфога чиқиши керак.

Батафсил ўқиш учун ссилкага босинг

Ўқилган: 1240
Барселона

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Диего Коста Туркияга йўл олиши мумкин
21:32
Снежный женский футбол: 15-й тур в нижней шестёрке.
19:01
Суперлига рестарти байрамга айланади-ми?
08:46