Дибала ва Паратичилар "Кротоне" қарши ўйиндан кейин жанжаллашиб қолишди

"Ювентус" клуби А Сериянинг 4-турида "Кротоне" билан дуранг натижа қайд этди.

Ўйиндан кейин туринликлар ҳужумчиси Пауло Дибала билан клуб спорт директори Фабио Паратичининг ўртасида трибуна ости жойида жанжал юзага келган.

Таъкидланишича, аргентиналик футболчи жамоа бош мураббийи Андреа Пирлонинг муносабатидан норози бўлган. Дибала ўйин қайдномасига киритилган, бироқ бир дақиқа ҳам ўйнамаган. Футболчининг Аргентина терма жамоаси йиғинида соғлиғи билан муаммолари ҳам бор эди ва иккита ўйинда иштирок эта олмади.

Ўйиндан кейин футболчи: "Бир дақиқа ҳам ўйнамаса, Паулони Кротонега олиб боришдан нима маъно?" деб ёзилган постга лайк босган.

Ўқилган: 1923
Андреа Пирло Италия чемпионати Пауло Дибала Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Пахтакор” — Ўзбекистон Кубоги-2019 соҳиби!
18:54
Coca Cola Суперлига. “Сурхон” мавсумни ғалаба билан бошлади
22:52
Ўртоқлик ўйини: Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси “Бунёдкор” ёшларини мағлуб этди
04:39