“Пандемияни спорт билан енгамиз” шиори остида мусобақа ўтказилди

Хабар берганимиздек, бугун пойтахтимиздаги “Ёшлик” спорт мажмуасида Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ҳамда “Асака банк” АТБ ҳамкорлигида “Пандемияни спорт билан енгамиз” шиори остида велопойга ташкил этилди.

Унда «Асака банк»нинг марказий аппарати ва вилоятлардаги филиалларида фаолият олиб борадиган 130 нафарга яқин ходим ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақа юртимизда оммавий спорт ва соғлом турмуш тарзини, хусусан, юртбошимиз илгари сурган Жисмоний тарбия ва спортни янада тарғиб қилиш мақсадида ташкил қилинган.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари:
1. Нозима Искандарова (Фарғона филиали)
2. Феруза Абдураҳимова (Андижон)
3. Дилзода Мамажонова (Қўқон)

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Ўқилган: 1004
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

От юриш: спорт онлайн форматни эгаллаяпти
01:32
Декабрда AIBAга янги раҳбар сайланади
15:15
Севинч Раҳимова: Биз мусобақаларни соғиндик
14:43