Тимо Вернер: Бунча кўп гол ўтказиб юборса "Челси" соврин ютиши учун жуда ҳам қийин бўлади

"Челси" клуби ҳужумчиси Тимо Вернер Англия чемпионати 5-тур "Саутгемптон" жамоасига қарши ўйинда қайд этилган 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Биринчи бўлим жуда ҳам яхши ўйнадик. Танаффусга 2-3 дақиқа қолганда гол ўтказиб юбориш осон эмас. Тинниқ ҳаракат қилиш керак.

"Саутгемптон" бизга прессинг қилиб катта босим ўтказиб турди. Уларга ниҳоятда кўп имконият бериб қўйдик. Ўйинни ютишимиз керк эди.

Голлардан кўнглим тўқ, лекин ютишни истаган эдим. 50 %га кўнгил тўқ, 50 %га эса йўқ.

Бизда муаммолар борми йўқми билмадимку, лекин сўнгги уч ўйинда 6 та гол ўтказиб юбордик ва бу соврин учун курашда биз истаган нарса эмас.

Германияда биз ҳимоя соврин ютади деймиз. Бунчалик кўп гол ўтказиб юбориб ўйинларда ғалаба қозониш қийин ва соврин ютишнинг иложи йўқ", - дейди футболчи.

Ўқилган: 462
Англия чемпионати Саутгемптон Тимо Вернер Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ливерпуль" Манени сотиб, Мбаппени харид қилмоқчи
16:13
Англия Премьер-лигаси. Бугун сўнгги турда чемпион номи маълум бўлади
07:52
"Ньюкасл" клуби Бельгия терма жамоаси устозига қизиқиб қолди
13:16