Моуриньо Венгер нима сабабдан ўз китобида у ҳақида эсламагани ҳақида: 12-14 та ўйинда ғалаба қозонилмагани ҳақида ёзилмайди

"Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо нима сабабдан "Арсенал" собиқ устози Арсен Венгер ўзининг My Life in Red & White китобида уни эсга олмагани ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Сен 12-14 та ўйинда ғалаба қозона олмаганинг ҳақида бутун бир боб ёзмайсан. Шундай экан нима учун у мени ўз китобида эсга олиши керак?

Китоб авваламбор ўзингни хурсанд қилиш ва ўзингдан ғурурланишинг учун чиқарилади. Вазиятни жуда ҳам яхши тушиниб турибман", - дейди португалиялик мутахассис.

Моуриньо 2004 йилдан бошлаб Венгерни 9 маротаба мағлуб қилган. Франциялик мутахассис Жозе фақат икки марота ютган бўлиб, қолган 7 та ўйин дуранг билан якун топган.

Ўқилган: 324
Арсенал Арсен Венгер Жозе Моуринью Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Манчестернинг икки клуби бир футболчи учун курашади
12:55
Харри Кейн операция қилинди
14:06
Хави, Рауль ва Хаби Алонсо УЕФА Pro мураббийлик лицензиясига эга бўлишди
22:56