Карло Анчелотти: "Интер" клуби "Ювентус"нинг Италиядаги гегемониясига чек қўйиши мумкин. Улар яхшигина кучайиб олишди

"Эвертон" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти А Серия доирасида бўладиган "Интер" ва "Милан" ўртасида бўладиган ўйин ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Яхши ўйин кутмоқдаман. "Милан" яхши бошлаган, "Интер" эса шу ёзда анча кучайди ва "Ювентус"нинг Италиядаги гегемониясига чек қўя олади.

Конте – ажойиб профессионал. Баъзида биз телефон орқали гаплашиб турамиз, унда ривожланиш учун истаклари жуда ҳам кучли.

Бошқа томондан эса 6 ой давомида катта ишни амалга оширган Пиоли ва Мальдини бор. Стефано – ажойиб одам ва мураббий. У қаерда ишлашига қарамай яхши натижаларга эришмоқда.

Мен Паолининг бошқариш қобилиятига ҳеч қачон шубҳа билан қарамаганман. Одам тўғри жойда бўлса, у ҳеч қачон хато қилмайди", - дейди Анчелотти.

"Интер" бугун ўз майдонида "Милан" футболчиларини қабул қилади. Баҳс Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.

Ўқилган: 433
Интер Италия чемпионати Карло Анчелотти Милан Эвертон Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Милан” Пиоли билан шартномани узайтирди
13:11
Риберининг "Фиорентина"даги рақами маълум бўлди
10:23
"Интер" клуби "Челси" ҳимоячисини сотиб олмоқчи
18:56