Кун тарихи: Хиросима-1994даги унутилмас ғалабага 26 йил бўлди!

Бундан роппа-роса 26 йил муқаддам, 1994 йилнинг 16 октябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хиросимада ўтган Осиё ўйинларининг финал беллашувида Хитой терма жамоасини мағлубиятга учратиб, олтин медалларни қўлга киритган эди.

Таъкидлаш жоиз, мусобақа регламентига кўра, ўшанда терма жамоага ёш талаби қўйилмаган ва ҳозиргидек 23 ёшгача бўлган футболчиларнинг қатнашиши талаб этилмас эди. Шу тариқа Осиёнинг гранд жамоалари орасида йигитларимиз ўзларининг мардонавор ғалабалари билан мустақил Ўзбекистоннинг спортдаги дастлабки тарихий ютуқларидан бирига муаллифлик қилишган. Келинг, ўша мусобақадаги ўйинларимиз ва жамоа таркибини бирга ёд оламиз:

Гуруҳ босқичи:
1-тур:
Саудия Арабистони – Ўзбекистон 1:4
Голлар: Лебедев, Қосимов, Шквирин (2та)

2-тур:
Ўзбекистон – Малайзия 5:0
Голлар: Абдураимов, Қосимов, Шквирин (2та), Мақсудов

3-тур:
Гонгконг – Ўзбекистон 0:1
Гол: Абдураимов

4-тур:
Таиланд – Ўзбекистон 4:5
Голлар: Қосимов (2та), Мақсудов (2та), Шквирин

Чорак финал:
Ўзбекистон – Туркманистон 3:0
Голлар: Шквирин (2та), Абдураимов

Ярим финал:
Ўзбекистон – Жанубий Корея 1:0
Гол: Абдураимов

Финал:
Хитой – Ўзбекистон 2:4
Голлар: Шквирин, Лебедев, Абдураимов, Мақсудов

Жамоа таркиби.

Дарвозабонлар:
Юрий Шейкин (“Трактор»)
Бердах Оллониёзов (“Орол»)

Ҳимоячилар:
Александр Тихонов (“Нефтчи”)
Фарҳод Магометов (“Навбаҳор”)
Андрей Фёдоров (“Нефтчи”)
Февзи Давлетов (МҲСК)
Улуғбек Рўзимов (“Пахтакор”)

Ярим ҳимоячилар:
Абдусамат Дўрмонов (“Нефтчи”)
Миржалол Қосимов (“Спартак-Алания”, Россия)
Сергей Лебедев (“Нефтчи”)
Степан Атоян (“Нефтчи”)
Илҳом Шарипов (“Пахтакор”)
Абдуқаҳҳор Маъруфалев (“Пахтакор”)

Ҳужумчилар:
Азамат Абдураимов (“Поханг”, Малайзия)
Игорь Шквирин (“Маккаби”, Исроил)
Шуҳрат Мақсудов (“Пахтакор”)
Рустам Дўрмонов (“Нефтчи”)

Бош мураббий: Рустам Акрамов
Катта мураббий: Биродар Абдураимов
Шифокор: Анатолий Туриков

Ўқилган: 522
Бошқа хабарлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Испания Суперкубоги ярим финалига қуръа ташланди
22:04
"Реал" Куртуадан қутилиб, Доннаруммага 50 миллион евро бермоқчи
13:53
"Ливерпуль" ажойиб трансфер олдида турибди. Клуб яқин кунларда Вернерни олиб келади
20:13